Ўзбекистонда эски автомобилни топшириб, янгисини олиб кетиш мумкин бўлади
(last modified Sun, 09 Jun 2019 05:14:30 GMT )
июн 09, 2019 10:14 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда  эски автомобилни топшириб, янгисини олиб кетиш мумкин бўлади

 Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти вакиллари иштирокида "Ўзбекистонда автомобилсозликни ривожлантириш стратегияси" мавзусида брифинг бўлиб ўтди.

"Ўзавтосаноат" стратегик режалаштириш дирекцияси бошлиғи Рустам Қодиров Ўзбекистон автобозорида trade-in амалиёти татбиқ қилинишини маълум қилди.

“Мамлакатимизда автомобиллардан фойдаланиш бўйича янги тизим жорий этилиши режалаштирилмоқда. Масалан, сизнинг мошинангиз бор, 3-5 ёки 10 йил мингансиз, уни янгиламоқчисиз. Лекин янги мошина сотиб олиш учун пулингиз камроқ бўлиши мумкин. Сиз эски, яъни ҳозир миниб юрган мошинангизни диллерга  топширасиз-да, янги автомобил ўртасидаги фарқни тўлов қиласиз, алмаштириб кетаверасиз, янгилаб оласиз”, - деди Рустам Қодиров.

Қайд этилишича, бу янги автомобиллар савдосини кучайтиради. Шунингдек, аҳоли ихтиёридаги автомобиллар паркини яхшилаш имконини беради.

Ёрлиқ