Имон Каримова ДХХ раиси ва бош прокурорга хат билан мурожаат қилди
(last modified Sun, 16 Jun 2019 06:38:07 GMT )
июн 16, 2019 11:38 Asia/Tashkent
  • Имон Каримова ДХХ раиси ва бош прокурорга хат билан мурожаат қилди

15 июн куни Гулнора Каримованинг қизи ва Ўзбекистоннинг биринчи президентининг набираси Имон Каримова   Instagram даги саҳифасида ДХХ раиси ва Ўзбекистон Бош прокурорига йўлланган хатни эълон қилди.

Мактубда Гулнора Каримова керакли тиббий ёрдамни олмаётгани, бундан ташқари, гўёки Гулнора Каримовага колония ходимлари руҳий ва жисмоний босим ўтказишаётгани таъкидланган.

"Соғлиғига қарамай, колония ходимлари томонидан, хусусан, колония раҳбари томонидан, Ўзбекистон Бош прокуратураси раҳбарияти А.Анинг оғзаки бошқаруви билан Каримова Г.И руҳий ва жисмоний босим ўтказилмоқда. Қирқ даражали жазирама, қон босими юқорилиги, гипертоник кризисни бошдан кечиргани, 2 та полип, оёқларидаги варикоз ва ҳар куни қон кетаётганига қарамай онам ҳар куни 40 дақиқа давом этувчи 4 марталик текширувлардан озод этилмаган", - деб ёзган мактубда Имон.

Имон ўз мактубида онасига нисбатан бундай муносабат тўхтатилиши ва ниҳоят прокуратура ходимлари томонидан бузилган узоқ кутилган тушуниш пайдо бўлишига умид билдирган.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова идора Гулнора Каримованинг активларини Ўзбекистонга қайтариш бўйича иш олиб бораётганини маълум қилган. У шунингек, Каримованинг соғлиги борасида ҳам тўхталиб, "Гулнора Каримовага тиббий хизмат кўрсатишда бирорта монелик бўлмаётганини" таъкидлаган.

Ёрлиқ