Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов россиялик касбдоши билан телефон орқали мулоқот қилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i46048-Ўзбекистон_Бош_вазири_Абдулла_Арипов_россиялик_касбдоши_билан_телефон_орқали_мулоқот_қилди
Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведев Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан телефон орқали суҳбатлашди.
(last modified 2019-06-18T06:51:57+00:00 )
июн 18, 2019 11:51 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов россиялик касбдоши билан телефон орқали мулоқот қилди

Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведев Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан телефон орқали суҳбатлашди.

Дмитрий Медведев ва Абдулла Арипов савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва мулоқот жадвалини муҳокама қилишган.

«Дмитрий Медведев ва Абдулла Арипов шунингдек икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва ҳукуматлараро йўналиш бўйича бўлажак мулоқот жадвалини муҳокама қилди», — дейилган хабарда.

Бундан ташқари, ҳукумат раҳбарлари Урганч шаҳрида 30 май куни Россия ва Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг биринчи мажлисида эришилган келишувлар ижроси бўйича амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилгани айтилмоқда.