Сўнгги 2 йил ичида Ўзбекистонда 4 нафар МИБ ходими ҳалок бўлди
Ўзбекистонда МИБ томонидан ўтган 2 йил давомида 54,5 триллион сўм миқдоридаги қарздорлик истеъмолчилардан ундириб олингани айтилади.
Ушбу маблағдан 26,7 триллион сўми электр энергия, 26,2 триллион сўми табиий газ, 1,5 триллион сўми сув ва 90 миллиард сўми маиший чиқиндидан қарзи бўлган шахслардан йиғиб олинган. Ундирув аввалгига нисбатан 168 фоизга кўпайган.
Қайд этилишича, Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган иш ҳажми меъёрига кўра, ижрочи бир ойда камида 19 та ижро ишини тамомлаши керак. Ҳозирги кунда иш ҳажми кўплиги ҳисобига ойига бир ижрочи ўртача 137та ижро ишини амалга оширмоқда.
«Бюро ходимларига нисбатан қаршилик ҳолатлари ҳам бўлиб турибди. Ўтган вақт мобайнида 319 марта қаршилик ҳолатлари бўлиб, улар бўйича 130 та жиноят иши очилган ва 105 та маъмурий иш бўйича жавобгарлик кўрилган. Мана шундай қаршиликлар кўрсатиш жараёнида МИБнинг 4 нафар ходими вафот этган», — дея таъкидлади МИБ вакилари.