Шавкат Мирзиёев: Прокурорлар ҳам, солиқчилар ҳам – ҳаммаси порахўр
(last modified Sat, 22 Jun 2019 06:07:20 GMT )
июн 22, 2019 11:07 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев: Прокурорлар ҳам, солиқчилар ҳам – ҳаммаси порахўр

21 июнь куни Олий Мажлисининг 20-ялпи мажлисида чиқиш қилган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев сенаторларга мурожаат қилди.

“Мана, иккинчи прокурор ҳам коррупцияда айбланиб, жиноят иши очилди. Мен унга ишонгандим. Кимгадир ишониб, уни прокурор лавозимига қўйсаму у эртага бориб вилоят, тумандан 100-50 минг пора сўрайди. Прокуратуранинг ўзида прокурор бўладиган одам йўқ, улар тўда бўлиб кетган. Прокурорлар ҳам, солиқчилар ҳам ҳаммаси порахўр. Собиқ раҳбарлар Абдуллаев ҳам, Муродов ҳам катта муддат билан озодликдан маҳрум этилади”, дейди Шавкат Мирзиёев. 

Президент Отабек Муродов ҳақидаги фикрларини давом эттираркан, уларнинг иш бошламасидан порахўрликка берилишини танқид қилди. 

“Кимгадир амал бераман, у эса пора олади, 20 хоналик уй қуради. Шу уйнинг бор-йўғи иккита хонасида яшайди. Нима керак пора олиб?”