июн 28, 2019 19:25 Asia/Tashkent
  • Молия вазирлиги: Гулнора Каримованинг  1,2 млрд доллари давлат бюджетига ӯтказилмаган

Ижтимоий тармоқларда Гулнора Каримова томонидан давлат фойдасига 1,2 млрд доллар ўтказилди деган хабар тарқалди. Молия вазирлиги ушбу хабарлар юзасидан баёнот берди.

«Давлат бюджетига ундирилган маблағларнинг фуқаролар кесимидаги ҳисоби Молия вазирлиги томонидан юритилмайди. Бунда ўтган йили ва жорий йилнинг биринчи ярмида кўрсатилган миқдорда маблағлар бюджетга келиб тушмади.

Хусусан, ўтган йили давомида давлат даромадига ўтказилган мол-мулк (валюта маблағлари ва заргарлик буюмларини қўшган ҳолда) сотишдан тушумлар 163 млрд сўмни ёки 20,2 млн долларни (ўртача йиллик курс бўйича) ташкил қилди.

Жорий йил биринчи ярмида эса давлат ихтиёрига ўтказилган мол-мулкни сотишдан 99,4 млрд сўм ёки 11,8 млн доллар (ўртача курс бўйича) келиб тушди», – дейилади вазирлик баёнотида.

Ёрлиқ