Самарқанд вилоят Адвокатлар палатаси раҳбари 12,5 озодликдан маҳрум этилди
(last modified Mon, 01 Jul 2019 09:02:21 GMT )
июл 01, 2019 14:02 Asia/Tashkent
  • Самарқанд вилоят Адвокатлар палатаси раҳбари 12,5 озодликдан маҳрум этилди

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судида пора билан қўлга тушган Самарқанд вилоят Адвокатлар палатаси раҳбари Отабек Ахтамовни озодликдан маҳрум этди.

Самарқанд шаҳридаги «Қомус» адвокатлар ҳайъати бошқарувчиси ҳамда Адвокатлар палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи вазифаларида ишлаб келган Отабек Ахтамов 2017 йилнинг 13 июль куни Самарқанд вилоят прокуратураси томонидан Б.А. ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят ишида айбланувчи Б.А.нинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун «Қомус» адвокатлар ҳайъатининг 2017 йил 13 июлдаги 957-сонли ордерини тақдим қилган.

Мазкур жиноят иши бўйича олиб борилаётган тергов ҳаракатларида айбланувчи Б.А.нинг ҳимоячиси сифатида иштирок этиб келган Отабек Ахтамов Б.А.нинг турмуш ўртоғи Н.А.нинг ишончига кириб, унга турмуш ўртоғига 2017 йилнинг 14 июль куни танланган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини гаров эҳтиёт чорасига ўзгартириб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига банк муассасасига 220 миллион сўм миқдоридаги пул маблағини 3 кун ичида топшириш кераклигини, акс ҳолда Б.А.га нисбатан танланган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси ўзгаришсиз қолиб кетишини айтган.

2017 йилнинг 15 июль куни ўзининг Пастдарғом тумани «Найман» маҳалласида жойлашган уйида Н.А.дан 17 500 доллар, 18 июль куни Самарқанд шаҳар «Қомус» адвокатлар ҳайъати биносида 10 000 доллар, жами 27 500 доллар миқдоридаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Шунингдек, Отабек Ахтамов хизмат мавқеидан фойдаланиб, вилоят прокуратураси томонидан ТИФ «Миллий банк» Самарқанд вилоят бўлими мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётган жиноят иши юзасидан фуқаро Ф.Б.нинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун «Қомус» адвокатлар ҳайъатининг 2018 йил 22 июлда 2029-сонли ордерини тақдим қилган.