Шаҳрисабз ЮНЕСКОнинг хавф остидаги объектлар рўйхатида қолди
Шаҳрисабз тарихий маркази ЮНЕСКО томонидан Умумжаҳон меросининг хавф остидаги объектлар рўйхатида қолдирилди
ЮНЕСКО ҳузуридаги Умумжаҳон мероси қўмитаси Боку шаҳридаги 40-сессиясида Шаҳрисабз тарихий маркази борасида қарор қабул қилди.
Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ўзининг Facebook саҳифасида «Ҳужжатда Ўзбекистон раҳбарияти томонидан қабул қилинган умумжаҳон мероси объектларини ҳимоя қилиш бўйича чора –тадбирлар, жумладан тарихий шаҳарлардаги барча қурилиш ишларини тўхтатиб туриш тўғрисидаги ҳукумат қарори олқишланади. Унда шаҳарни ривожлантириш бўйича аниқ тавсиялар мавжуд ва Шаҳрисабз умумжаҳон меросининг хавф остидаги объектлар рўйхатида қолиши айтилган», - деб маълум қилди
Шу билан бирга Ўзбекистон томони икки йил ичида шаҳарни регенерация қилиш режаси лойиҳасини ишлаб чиқиш мажбуриятини олган.