Адлия вазирлиги Гулнора Каримова сақланаётган колония вазъиятини ўрганади
(last modified Thu, 04 Jul 2019 05:57:38 GMT )
июл 04, 2019 10:57 Asia/Tashkent
  • Адлия вазирлиги Гулнора Каримова сақланаётган колония вазъиятини ўрганади

Адлия вазирлиги Тошкент вилояти Зангиота туманидаги умумий тартибли 21-сон аёллар колониясида ўрганиш ўтказмоқда. Бу ҳақда вазирликнинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

“Сўнгги пайтларда турли Интернет ахборот ресурслари ва ижтимоий тармоқлар орқали бугунги кунда суднинг ҳукмига асосан тегишли жазони ўтаётган маҳкума Г.И.Каримованинг жазони ўташ муассасасидаги шарт-шароитлар хусусида билдирилаётган турли хабарлар юзасидан Адлия вазирлиги томонидан маҳкума сақланаётган Тошкент вилояти Зангиота туманидаги умумий тартибли 21-сон аёллар колониясида ўрганиш ўтказилмоқда”, - дейилади вазирлик хабарида. 

Шунингдек, Адлия вазирлиги оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларини мазкур масала юзасидан турли хил асоссиз хабарлар тарқатмасликка чақирган.

“Адлия вазирлиги ўрганишлар натижаси юзасидан қўшимча ахборот тақдим қилади”, - дейилади маълумотда.

Бундан олдин, Имон Каримова Швейцарияга Гулнора Каримова пулларини Ўзбекистонга қайтаришга нима тўсқинлик қилаётганини айтганди.

Ёрлиқ