Марказий Осиёда ягона электр энергия бозори яратилади
марказий Осиё мамлакатлари ягона электр энергия бозорини яратиш ва энергетика соҳасига ислоҳотлар киритиш учун минтақавий ҳамкорликлар ҳақида мушўтарак баённомани имзолашди
Бу ҳужжатга кўра, Марказий Осиё давлатлари Истанбулда ўтказилган Энергетика ислоҳотлари бўйича иккинчи конференция якунида энергетика соҳаси ислоҳотлари бўйича ҳамкорлик қилиш ҳамда ягона электр энергияси бозорини яратишга келишиб олдилар.
Ўзбекистон энергетика вазирининг ўринбосари Шерзод Хожаев бундан олдин Марказий Осиёда муштарак электр бозорини ривожлантириш дастури ҳақида ҳисобот тақдим этган эди. Ўзбекистон минтақада ҳамжиҳатликни янада кенгайтириш учун электро энергия линияларини сонини кўпайтиришни режалаштирган.
Бунга қўшимча, Тошкент яқин келажакда электр-энергиясини сотиш бўйича халқаро биржасини ташкил этади.