Абдулазиз Комилов Лондонда ўтказиладиган ОАВ эркинлиги бўйича конференцияда иштирок этади
июл 09, 2019 10:49 Asia/Tashkent
ТИВ хабарига кўра, ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 9—12 июль кунлари амалий ташриф билан Буюк Британияда бўлади.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 2019 йил 9-12 июль кунлари амалий ташриф билан Буюк Британияда бўлади ва Лондон шаҳрида ОАВ эркинлиги бўйича Глобал конференцияда иштирок этади.
Ташриф дастурига кўра Буюк Британия расмий шахслари билан икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказиш ҳам режалаштирилмоқда.
Ёрлиқ