Бугун Абдулла Арипов Дмитрий Медведев билан учрашади
июл 10, 2019 10:42 Asia/Tashkent
Бугун, 10 июль куни бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Москвага йўл олади
Ташриф дастурида 30 май куни Урганчда бўлиб ўтган Ўзбекистон—Россия ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг биринчи йиғилишида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилиш, Россия бош вазири Дмитрий Медведев билан музокаралар ўтказиш кўзда тутилган.
Ўзбекистон делегацияси Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси ҳудудидаги «Ўзбекистон» павильонида ҳамда қатор корхона ва ташкилотларда бўлади.
Ёрлиқ