Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги: Доха йиғилишининг баёниясини қўллаб-қувватлаймиз
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги бир баённома нашр этиб, Тошкент Доха шаҳрида Афғонистон расмийлари ва Толибон гуруҳи намояндалари йиғилишида қабул қилинган қарор ва тасдиқланган келишувни қўллаб-қувватлайди, деб эълон қилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг баёниясида музокара орқали устувор барқарорликка эришиш учун икки томоннинг амал қилиши Афғонистон мушкулотини ҳал этишнинг ягона йўлидир,-деб келтирилади.
Ўзбекистон доим тинчлик йўлидаги лойиҳалар мамлакатнинг барча қавмий гуруҳлари ва сиёсий кучларини ўзига қамраб олишини ҳимоя этиб келган ва бу лойиҳа амалда татбиқ этилиши учун муҳим ролни Афғонистон халқининг ўзи унаши керак деган қатъий позицияни ўзининг ишчи дастурига киритган.
Бу мавзўга эътибор қаратган ҳолда, Ўзбекистон ҳам Афғонистонда тинчликка эришиш учун ўз сайъ-ҳаракатларини давом эттиришга тайёрдир.
Германия ва Қатар томонидан режалаштирилган Афғонистон расмийлари ва Толибон гуруҳи намояндалари йиғилиши 7-8 июл куни Қатар пойтахти Доха шаҳрида ўтказилди.
Бу йиғилишда Афғонистон расмийлари ва Толибон гуруҳининг намояндалари иштирок этишди ва йиғилиш якунида муштарак баёния имзоланди.