Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати ӯта кучайиши кутилмоқда
(last modified Wed, 10 Jul 2019 09:13:03 GMT )
июл 10, 2019 14:13 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати ӯта кучайиши кутилмоқда

«Ўзгидромет»нинг маълум қилишича, мамлакатда бу ҳафта иссиқ ва қуруқ келади. Қуёш шимолий ярим шарнинг энг юқори нуқтасига кўтарилиб, заминни беаёв қиздиради.

Ҳаво ҳарорати 10 июль куни кундузи 37-40 даража, жанубда ва чўл зоналарида 42 даражагача бўлади.

Кейинчалик иссиқнинг кучайиши кутилмоқда. Кечаси ҳарорат 24-27 даража атрофида, кундузи 39-42 даража, жануб ва чўл ҳудудларида кечаси 30-32 даража, кундузи 43-44 даражагача кўтарилиши мумкин.

Бу ёз ўртаси учун ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 5-7 даража юқори.