Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари тўғрисида маълумот берилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i46587-Ўзбекистоннинг_олтин_валюта_захиралари_тўғрисида_маълумот_берилди
Марказий банк Ўзбекистоннинг 2019 йил 1 июль ҳолатига кўра олтин-валюта захиралари тўғрисида маълумот берди, деб хабар бермоқда Spot.
(last modified 2019-07-22T09:57:38+00:00 )
июл 22, 2019 14:52 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари тўғрисида маълумот берилди

Марказий банк Ўзбекистоннинг 2019 йил 1 июль ҳолатига кўра олтин-валюта захиралари тўғрисида маълумот берди, деб хабар бермоқда Spot.

Қайд этилишича, соф олтин валюта заҳираси ҳажми кўпайиб 27,1 миллиард долларни ташкил этди:

Олтин-валюта захираларининг таркиби хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат. Олтин-валюта захираларини самарали бошқариш мақсадида Марказий банк томонидан захираларнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисоби юритилади.

Соф олтин-валюта захиралари тижорат банклари ва давлат бошқаруви органларининг Марказий банкда очилган ҳисоб варақларидаги валюта маблағларини, яъни Марказий банкнинг ушбу ташкилотлар олдидаги мажбуриятларини ҳисобга олмайди.