Шок! Қашқадарёда дўконларни буздираётган туман ҳокими ўринбосари бензин сепиб, ёқиб юборилди
(last modified Tue, 23 Jul 2019 09:53:00 GMT )
июл 23, 2019 14:53 Asia/Tashkent
  • Шок! Қашқадарёда дўконларни буздираётган туман ҳокими ўринбосари бензин сепиб, ёқиб юборилди

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман прокуратураси томонидан Б.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда тегишли процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

2019 йил 20 июль куни соат 17:30 ларда 1976 йилда туғилган Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари М.Т. «Ҳисор Сарлочин» МЧЖга тегишли савдо дўконларини бузиш ишларини ташкиллаштираётган вақтда мазкур жамиятда ишловчи, 1963 йилда туғилган фуқаро Б.И. ўзига тегишли савдо дўконини бузилишига фаол қаршилик кўрсатиб, М.Т.нинг юз қисмига елим идишда бўлган бензин ёқилғисини сепиб, уни ёқиб юборган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Оқибатда, М.Т. танасининг 35−40 фоизи куйиб, шифохонага ётқизилган.