Абдулазиз Комилов Туркияга сафар қилади
август 03, 2019 10:58 Asia/Tashkent
2019 йилнинг 4-6 август кунлари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Туркияда бўлади.
Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, делегация икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари раислигида Стратегик режалаштириш гуруҳининг 1-учрашувида ва Туркия элчиларининг йиллик 11-конференциясида иштирок этади.
Бундан ташқари, ташриф давомида бир қатор икки томонлама учрашувлар ва музокаралар ўтказиш кутилмоқда.