Ўзбекистон визасиз режим белгиланган давлатлар рўйхатини яна бир бор кенгайтиради
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари 20 та мамлакат фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан бошлаб 30 кун муддатга визасиз режим жорий этилишини маълум қилди.
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов 2020 йил 1 январдан бошлаб 20та мамлакат фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан бошлаб 30 кун муддатга визасиз режим жорий этилади деб эълон қилди.
Бу давлатлар: Антигуа ва Барбуда, Барбадос ,Белиз , Гренада, Доминикан Республикаси ,Мексика Қўшма Штатлари, Гватемала Республикаси, Гондурас Республикаси , Коста-Рика Республикаси, Куба Республикаси,. Никарагуа Республикаси, Панама Республикаси, Тринидад ва Тобаго Республикаси, Эль-Сальвадор Республикаси, Сент-Винсент ва Гренадина , Сент-Люсия , Багам Ороллари Ҳамдўстлиги, Доминика Ҳамдўстлиги, Сент-Китс ва Невис Федерацияси , Ямайкадир.
Узбекистон ҳозиргача 65 мамлакат билан визасиз режимни жорий этган.
Шунингдек дунёнинг 77 мамлакатлари фуқаролари электроник визалар билан Ўзбекистонга сафар қилишлари мумкин.
Айни ҳолда Ўзбекистон визаси бир ҳафта учун 40 доллар ва 15 кун учун 50 доллар қилиб тайинланган.