Ҳожиларнинг дастлабки гуруҳи Ўзбекистонга қайтиб келди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i46963-Ҳожиларнинг_дастлабки_гуруҳи_Ўзбекистонга_қайтиб_келди
Ҳожиларнинг дастлабки гуруҳи 17 август куни Ўзбекистонга қайтиб келди.
(last modified 2019-08-18T09:27:01+00:00 )
август 18, 2019 14:27 Asia/Tashkent
  • Ҳожиларнинг дастлабки гуруҳи Ўзбекистонга қайтиб келди

Ҳожиларнинг дастлабки гуруҳи 17 август куни Ўзбекистонга қайтиб келди.

Зиёратчилар бир ойга яқин вақт давомида Макка ва Мадина шаҳарларида бўлиб, ҳаж амалларини мукаммал бажарган. Шунингдек, у ердаги муқаддас қадамжоларга зиёратлар ҳам ташкил этилиб, сафарнинг самарали ўтиши таъминланган.

Жорий йилги ҳаж мавсумида ўзбекистонликларга «ал-Ҳидоя» ширкати томонидан Мадинаи мунавварада 5 юлдузли «Зам-зам Пулман» ҳамда Маккаи мукаррамада «Аброж ал-Ҳидоя» меҳмонхоналарида юқори савияда хизмат кўрсатилган.

Бу йилги мавсумида Ўзбекистондан жами 7000 нафардан ортиқ мўмин-мусулмон юртдошимиз ҳаж ибодатини адо этган. Уларга 35 нафар ишчи гуруҳи, 35 нафар шифокор, 15 нафар ошпаз ҳамда 140 нафар гуруҳ раҳбари хизмат кўрсатган.