Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги экстрадиция тўғрисидаги битим кучга кирди
20 августда Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасидаги экстрадиция тўғрисидаги 2018 йил 30 апрелдаги Битим кучга кирди
Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ушбу битим жиноий-ҳуқуқий соҳада ҳамкорликни кенгайтиришга ва икки мамлакатнинг жиноятчиликка қарши курашда янада самарали ҳамкорлигини таъминлашга қаратилган.
Ҳужжатда шахсларни ушлаб бериш шартлари, ушлаб беришни рад қилиш учун асослар, сўровнинг шакли ва мазмуни, шунингдек сўралаётган томонга бериладиган зарурий тасдиқловчи ҳужжатлар назарда тутилган.
Битимга мувофиқ мамлакатлар сўраётган томонга жиноий жавобгарликка тортиш учун ёки ушлаб беришга олиб келадиган ҳуқуқбузарлик учун ҳукмни бажариш мақсадида қидирилаётган шахсларни ушлаб бериш мажбуриятини олади.