Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар бош вазирлари учрашуви ўтказилади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i47042
Ўзбекистонда 31 октябрь-1 ноябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар бош вазирларининг учрашуви ўтказилади.
(last modified 2019-08-22T05:40:26+00:00 )
август 22, 2019 10:40 Asia/Tashkent
  • Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар бош вазирлари учрашуви ўтказилади

Ўзбекистонда 31 октябрь-1 ноябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар бош вазирларининг учрашуви ўтказилади.

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Игорь Моргулов ШҲТга аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгаши йиғилишида маълум қилди. 

Моргуловнинг таъкидлашича, йил охиригача ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасида ШҲТ фаолиятининг халқаро масалалари бўйича маслаҳатлашувлар ўтказиш режалаштирилган.  

Моргуловнинг айтишича, ШҲТни кенгайтириш мавзуси бўйича атрофлича суҳбатлашиш вақти келди. Бу масалалар Москвада ўтадиган навбатдаги маслаҳатлашувлар давомида муҳокама қилинади.