Тошкентдаги автобусда ноодатий ҳолат юз берди
(last modified Sun, 25 Aug 2019 09:42:00 GMT )
август 25, 2019 14:42 Asia/Tashkent
  • Тошкентдаги автобусда ноодатий ҳолат юз берди

Жорий йилнинг 23 август тонгги соат 9 атрофида «7-автобус саройи» МЧЖ 2-йўналиш автобусида ноодатий ҳолат юзага келди. Бу ҳақда Хабар нашри ёзмоқда.

Қайд этилишича, йўловчилардан бири ўзининг хушида бўлмай, қилинган мурожаатларга жавоб бермаган. Чиптачи уни ухлаяпди деган гумон билан уйғотишга ҳаракат қилган. Бироқ йўловчини уйғотиш бесамар кетган.

Автобус ҳайдовчиси Собит А. зудлик билан йўналиш ҳаракатини тўхтатиб, тезкор тарзда йўловчини энг яқин шифохона, Кардиология марказига етказган. Шифокорлар томонидан йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, бироз вақтдан сўнг, у хушига келтирилган.

«Тиббий ёрдамдан кўрсатилгандан сўнг йўловчи билан суҳбат ўтказилди, ушбу йўловчининг исми Анастасия бўлиб, ўзини яхши ҳис қилаётганлигини ва ўша куни дори воситалари қабул қилганлигини билдириб ўтди. Сўнгра Анастасияни «Олой бозори» бекатига етказиб қўйилди», дейилади «Тошшаҳартранс» хабарида.