Ўзбекистон—Ҳиндистон қўмитасининг биринчи йиғилиши ўтказилди
(last modified Wed, 28 Aug 2019 05:34:31 GMT )
август 28, 2019 10:34 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон—Ҳиндистон қўмитасининг биринчи йиғилиши ўтказилди

Ўзбекистоннинг Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков бошчилигида Ўзбекистон—Ҳиндистон қўмитасининг икки томонлама лойиҳаларни амалий бажарилишини мувофиқлаштириш ва рағбатлантириш бўйича ўзбек томонининг биринчи йиғилиши ўтказилди.

Бу йиғилишда Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Фарҳод Арзиев, қўмита таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар раҳбарлари, шунингдек, вазирликнинг масъул ходимлари ва Андижон вилояти ҳокимлиги вакиллари иштирок этган.

Қўмита йиғилиши Ҳиндистоннинг етакчи компаниялари билан ҳамкорликда амалга ошириладиган ҳар бир лойиҳа бўйича муаммоларни батафсил таҳлил қилишга бағишланган. Алоҳида равишда «Андижон—Фарм» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар кўриб чиқилган.

Шунингдек, инвестиция лойиҳалари ва савдо алоқаларини амалга ошириш бўйича янги келишувларга эришиш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш йўлидаги тўсиқларни ҳисобга олган ҳолда Ҳиндистон билан муносабатларни янада ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилган.

Шу ҳолда «Ҳиндистон — Ўзбекистон» дўстлик жамияти раиси Анил Кумар Шастри бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келган.

Ташриф доирасида Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Сантош Жа, «Ҳиндистон — Ўзбекистон» дўстлик жамияти раиси Анил Кумар Шастри ва делегациянинг бошқа аъзолари Яшнобод тумани ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов ҳамроҳлигида пойтахтдаги Лаъл Баҳодир Шастри монументи пойига гулчамбарлар қўйди.

Ёрлиқ