Эрон ислом жумҳуриятининг Ўзбекистондаги элчиси ўз миссиясини якунлади
(last modified Thu, 29 Aug 2019 11:50:39 GMT )
август 29, 2019 16:50 Asia/Tashkent
  • Эрон ислом жумҳуриятининг Ўзбекистондаги элчиси ўз миссиясини якунлади

Бугун Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатда дипломатик фаолиятини якунлаётган Эрон Ислом Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳман Оғорозий Дўрмонийни қабул қилди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари элчини қутлаб, уни Ўзбекистондаги тўрт йиллик миссияси муваффақиятли якунлаётганлиги билан табриклади ҳамда унинг фаолияти самарали бўлгани ва Ўзбекистон-Эрон муносабатларини мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга хизмат қилганини қайд этди. Савдо-иқтисодий, инвестицион алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувлар фаоллашди.

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 213,8 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, 2018 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 40 фоизга ошди.

Ўз навбатида, элчи Ўзбекистондаги миссиясини муваффақиятли амалга ошириш учун яратилган қулай шароитлар учун миннатдорчилик билдирди.