Ўзбек -туркман давлат чегараси бўйича музокаралар ўтказилди
24-30 август кунлари Туркманистоннинг Туркманобод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегараси делимитация ва демаркация масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви ўтказилди
Мулоқот чоғида икки мамлакат делегациялари Ўзбекистон-Туркманистон Давлат чегарасининг айрим участкаларида демаркация чизиғи лойиҳасини ўтказишга келишдилар ҳамда чегара демаркацияси бўйича норматив-ҳуқуқий ва техник ҳужжатлар лойиҳаларини якунладилар.
Учрашувда умумий Давлат чегарасида томонлар бажарадиган демаркация ишлари ҳажми ҳам келишилди.
Музокаралар якунларида Ўзбекистон ва Туркманистон делегациялари раҳбарлари Тўлқин Абдуллаев ва Мамед Мамедов тегишли протоколни имзоладилар.