Қирғизистонда ўзбекистонлик мигрантлар учун патент жорий этилади-ми?
Қирғизистон томонидан бу мамлакатдаги ўзбекистонлик мигрантлар учун патент жорий этилиши мумкин.
Сўнгги пайтда Қирғизистонда кузатилаётган ҳолат шундан иборатки, ушбу мамлакатга қўшни Ўзбекистондан тобора кўпроқ киши меҳнат қилиш учун келмоқда. Улар асосан мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари ёки қурилишларда ишлашади.
«Қирғизистон Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо бўлганидан сўнг, мамлакат аҳолиси учун Россияда кенг имкониятлар очилди. Хусусан, улар бу ерда патент расмийлаштирмасдан ишлаш ҳуқуқига эга бўлди», — дейди Қирғизистон бош вазири ўринбосари Кубат Раҳимов.
Аксарият қирғизистонликлар иш қидириб Россияга кетган бир вақтда ўзбекистонликлар Қирғизистонга келиб ишламоқда.
Ушбу вазиятда Кубат Раҳимов Қирғизистонга келиб ишлайдиган Ўзбекистон фуқаролари солиқ тўлаши керак ва улар учун патент жорий этиш керак, деб ҳисоблайди.