Наманганда Тожикистон ҳарбийлари билан ҳамкорликда қўшма машғулот ўтказилади
(last modified Thu, 05 Sep 2019 05:23:46 GMT )
сентябр 05, 2019 10:23 Asia/Tashkent
  • Наманганда Тожикистон ҳарбийлари билан ҳамкорликда қўшма машғулот ўтказилади

Наманганда 16—21 сентябрь кунлари «Марказ – 2019» йирик масштабдаги стратегик қўмондонлик-штаб ўқувлари ўтказилиши кутилмоқда.

Машқларда етти мамлакат – Россия, Қозоғистон, Хитой, Покистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг ҳарбий контингенти қантнашиши айтилади.

Машқларнинг биринчи босқичида Наманган вилоятида жойлашган «Ғурумсарой» полигонида Ўзбекистон ва Тожикистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари «Марказ – 2019» йирик кўламдаги стратегик қўмондонлик-штаб ўқувлари доирасида ҳамкорликдаги қўшма машғулотларни ўтказади.

Беш кун давом этадиган машғулотларда Тожикистон Қуролли Кучларидан икки юзга яқин ҳарбий хизматчи иштирок этади, шунингдек, Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг бир қатор бўлинмалари ва ҳарбий бошқарув органларининг ҳарбий хизматчилари қатнашиши кўзда тутилган.

Наманган вилоятининг тоғли ҳудудларида ўтказиладиган машғулотлар давомида шартли террорчилар йўқ қилиниши режалаштирилган.

Ўқув машғулотларининг иккинчи босқичида эса Ўзбекистон ва Тожикистон Қуролли Кучлари ҳарбий контингенти ҳамкорликдаги ҳаракатларини Россиянинг Оренбург вилоятида жойлашган «Донгуз» полигонида амалда қўллаши режалаштирилган.

Ёрлиқ