Ўзбекистонда маҳкумларга сайловларда иштирок этиш ҳуқуқи берилади
Ўзбекистон Адлия вазирлиги, бундан кейин Ўзбекистондаги маҳкумларга сайловларда қатнашиш ҳуқуқи берилиши ҳақида хабар қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев сайловга тегишли қонунлардан айримларини ўзгартириш лойиҳасини имзолаганди.
Ушбу қонунга биноан, маҳкумлар ҳам сайловларда қатнашиш ва овоз бериш ҳуқуқига эга бўлишади.
Конституцияга киритилган ўзгартиришга мувофиқ ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жинояти учун озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумларга сайловларда иштирок этиш ҳуқуқи берилди.
Бундан ташқари Ички ишлар вазирлиги қонунида ҳам айрим ислоҳотлар киритилган. Бу ислоҳот асосида бундан кейин, Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги ходимлари Олий Мажлис ва маҳаллий кенгашлар намояндаси сифатида сайланиши мумкин.