Ўзбекистон ТИВ раҳбари Халқаро Қизил хоч қўмитаси делегациясини қабул қилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i47425-Ўзбекистон_ТИВ_раҳбари_Халқаро_Қизил_хоч_қўмитаси_делегациясини_қабул_қилди
Кеча сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Халқаро Қизил хоч қўмитасининг (ХҚХҚ) Европа ва Марказий Осиёда Операцион фаолият минтақавий бошқармаси директори Мартин Шюпп бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
(last modified 2019-09-11T06:11:54+00:00 )
сентябр 11, 2019 11:11 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ТИВ раҳбари Халқаро Қизил хоч қўмитаси делегациясини қабул қилди

Кеча сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Халқаро Қизил хоч қўмитасининг (ХҚХҚ) Европа ва Марказий Осиёда Операцион фаолият минтақавий бошқармаси директори Мартин Шюпп бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Учрашувда кенг қамровли йўналишлардаги, хусусан халқаро гуманитар ҳуқуқ нормаларини жорий қилиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва мудофаа ходимлари малакасини ошириш, фавқулодда ҳолатларга, жумладан соғлиқни сақлаш соҳасидаги вазиятларга жавоб қайтариш механизмларини такомиллаштириш масалалари бўйича ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинган.

Ўзбекистонда ХҚХҚ билан муносабатларнинг ривожланиш динамикаси ижобий баҳоланаётгани таъкидланди. Ўтган йили мамлакат ҳукумати ва ХҚХҚ ўртасида «Ўзбекистон ҳудудида ХҚХҚ ва унинг минтақавий ваколатхонаси мақоми тўғрисида»ги шартнома имзоланганлигининг 25 йиллигини тантанали нишонланди.