Тошкентда Ўзбекистон ва Грузия ташқи ишлар вазирларининг музокаралари бўлиб ўтди
Кечав 11 сентябрь Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатга амалий ташриф билан келган Грузия ташқи ишлар вазири Давид Залкалиани қабул қилди.
Учрашув аввалида ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари икки мамлакат тарихидаги муҳим сана — Ўзбекистон ва Грузия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан бир-бирларини табриклади.
Мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-коммуникация, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги таъкидланди.
Вазирлар икки томонлама ҳамкорлик институтлари фаолиятини ва турли шакллардаги алоқаларни фаоллаштириш зарурлигини қайд этди. Таъкидланганидек, қабул қилинган комплекс чора-тадбирлар ва ишбилармон доираларнинг ташаббуслари билан жорий йилнинг 7 ойида ташқи савдо айланмаси 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 80 фоиздан кўпроқ ўсишга эришилди.
16 июлда бошланган Ташкент ва Тбилиси ўртасидаги авиақатновлар икки мамлакат тадбиркорлари учун тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш ва туризм соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга янги имкониятлар очади ҳамда илмий-техник ва маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтиришга имкон беради.