Total Eren компанияси Самарқандда фотоэлектростанция қуриш учун 150 млн евро инвестиция киритади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i47475-total_eren_компанияси_Самарқандда_фотоэлектростанция_қуриш_учун_150_млн_евро_инвестиция_киритади
Франция мамлакатининг Total Eren компанияси Самарқанд вилоятида давлат-шерикчилик асосида умумий қуввати 100 мегаваттли фотоэлектростанция қуриш учун 150 миллион евро инвестиция киритади.
(last modified 2019-09-14T06:29:52+00:00 )
сентябр 14, 2019 11:29 Asia/Tashkent
  • Total Eren компанияси Самарқандда фотоэлектростанция қуриш учун 150 млн евро инвестиция киритади

Франция мамлакатининг Total Eren компанияси Самарқанд вилоятида давлат-шерикчилик асосида умумий қуввати 100 мегаваттли фотоэлектростанция қуриш учун 150 миллион евро инвестиция киритади.

13 сентябрь, жума куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги номидан Сардор Умрзоқов ва Франциянинг Total Eren компанияси номидан компания ижрочи вице-президенти Фабьен Демол ўртасида Самарқанд вилоятида давлат-шерикчилик асосида умумий қуввати 100 мегаваттли фотоэлектростанция қуриш тўғрисида инвестицион келишув имзоланди.

Total Eren лойиҳанинг бутун муддати — 25 йил давомида электр станциясини лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қуриш ва эксплуатация қилишни амалга оширади. Қурилиш ишлари 2020 йилнинг биринчи чорагида бошланиб, 2021 йилнинг биринчи чорагида фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

Маълумот учун, мазкур компания қайта тикланадиган энергия соҳасидаги дунёда етакчи бўлган компаниялардан биридир.