Ўзбекистон ТИВ раҳбари БМТ махсус маърузачисини қабул қилди
(last modified Thu, 19 Sep 2019 11:07:01 GMT )
сентябр 19, 2019 16:07 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ТИВ раҳбари БМТ махсус маърузачисини қабул қилди

Бугун Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов БМТнинг судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян бошчилигидаги делегацияси билан учрашди.

Учрашувда, Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг тузилмалари билан ҳамкорлигининг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон тегишли вазирлик ва идораларининг БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси билан конструктив мулоқотни ривожлантиришдан томонларнинг манфаатдор эканлиги таъкидланди.

Ҳозирда Ўзбекистонда демократия мезонларига жавоб берадиган мустаҳкам сиёсий тизим яратилгани, жамиятда қонунларнинг устуворлиги тамойилига ва инсон ҳуқуқларига ҳурмат билан муносабатда бўлиш қарор топаётгани қайд этилди. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро мажбуриятлар сўзсиз бажарилмоқда. Жумладан, тергов олиб бориш устидан суд назоратини кучайтиришга йўналтирилган Xabeas korpus жараёнларини жорий қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Ёрлиқ