Ўзбекистон ва Афғонистоннинг электр энергия компаниялари ўртасида 10 йиллик шартнома имзоланди
(last modified Sun, 22 Sep 2019 06:41:13 GMT )
сентябр 22, 2019 11:41 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Афғонистоннинг электр энергия компаниялари ўртасида 10 йиллик шартнома имзоланди

Ўзбекистоннинг «Миллий электр тармоқлари» корхонаси ва Афғонистоннинг Da Afghanistan Breshna Sherkat компанияси ўртасида 10 йиллик муддатга мўлжалланган «Ол ва тўла» шарти асосидаги контракт имзоланган.

Эслатиб ўтамиз Ўзбекистон томони 2002 йилдан бери Афғонистонга мунтазам равишда электр энергияси экспорт этмоқда.

Ўтган вақт мобайнида экспорт қилинаётган электр энергиясининг йиллик ҳажми 62 миллион киловатт-соатдан жорий йил якуни билан кутилаётган салкам 2,6 миллиардгача кўпайди. Бироқ шу пайтгача етказиб бериш шартномалари фақат йиллик тузиб келинган.

«Шартнома 10 йилга мўлжалланган. Мавсумий эмас, йил мобайнида электр энергияси етказиб берилиши ҳисобга олинган. Дастлабки босқичда етказиб бериш ҳажми 4,2 миллиард киловатт-соатни ташкил этади, кейинчалик бу кўрсаткич 6 миллиард киловатт-соатга етиши мумкин», — деди Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев.