Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори ҳибсга олинди
сентябр 23, 2019 11:44 Asia/Tashkent
Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори Отабек Муродов ҳибсга олингани айтилади.
Отабек Муродов 2018 йилнинг январидан 2019 йил ёзига қадар Ўзбекистон бош прокурори лавозимида ишлаган, шу йилнинг 20 июнь куни лавозимидан озод этилганди.
21 июнь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сенатнинг 20-ялпи мажлисидаги чиқишида собиқ бош прокурорни танқид қилиб, у порахўрликда айбланаётгани ва унга нисбатан жиноий иш очилганганини айтганди.
Бош прокуратура матбуот хизмати Отабек Муродов яна бир собиқ бош прокурор, ДХХнинг собиқ раҳбари Ихтиёр Абдуллаев иши доирасида тергов қилинаётгани ҳақида хабар қилганди.
Ёрлиқ