Вадим Абрамов — Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги мураббийи
(last modified Tue, 24 Sep 2019 11:24:04 GMT )
сентябр 24, 2019 16:24 Asia/Tashkent
  • Вадим Абрамов — Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги мураббийи

Вадим Абрамов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Эктор Купердан кейинги бош мураббийига айланди. Бу ҳақда футбол журналисти Диёр Имомхўжаев маълум қилди.

Вадим Абрамов 2010-2012 йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоасига мураббийлик қилган.

Вадим Абрамовга мураббийлар штабида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида узоқ йиллар муваффақиятли фаолият олиб борган ва эндиликда мураббийлик соҳасида қисқа вақт ичида сезиларли ўсишга эришиб, мухлислар ишончини қозонишга улгурган Тимур Кападзе ёрдам беради. Шунингдек, ўзбек футболи мухлисларига яхши таниш австралиялик мутахассис Мирко Йеличич футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги билан шуғулланади. Дарвозабонлар билан эса Денис Иванков ишлашда давом этади.

Ёрлиқ