Наманган кўчаларини сув босди (видео)
Бўлиб ўтган кучли ёмғирдан сўнг Наманган шаҳрининг айрим кўчаларини сув босди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари хабар қилмоқда.
"Namanganliklar" гуруҳида тарқатган видеога кўра, кеча ёққан ёмғир оқибатида кўчаларнинг бирида сув тўпланган. Натижада автомобиллар ўтишга қийналмоқда.
“Наманган шаҳар “Ўн бир Аҳмад” тарафдаги темир йўли кўприги тарафдан мошиналар ўтишга қийналмоқда. Таваккал қилиб ўтаман десангиз, ўтаверинг, лекин йўлнинг ўртасига келиб ўчиб қолиш хавфи бор”, деб ёзган видео муаллифи.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг кўплаб шаҳарларида, ҳатто пойтахт Тошкентда ҳам тартибсиз қурилган бинолар туфайли ариқлар беркилиб қолгани, дренаж тизими нотўғри қурилгани ёки шикастлангани туфайли ёмғирдан сўнг кўчалар сувга тўлиб қолмоқда. Ҳар йил ушбу кўнгилсизликнинг олдини олишга харкат қилинсада, ҳозирча натижа қониқарли эмас.