Ўзбекистон президенти Валентина Матвиенкони қабул қилди
Кеча Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенкони қабул қилди.
Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларида бугун юксак даражага эришилганиҳам қайд этилди..
Кун сайтига кўра, Мунтазамлик касб этган олий даражадаги самарали мулоқотлар, Россия Президентининг ўтган йил октябрь ойидаги Ўзбекистонга тарихий давлат ташрифи мамлакатларимизнинг кенг кўламли ҳамкорлигини кенгайтиришга кучли суръат бағишлаб, уни аниқ мазмун билан бойитди.
Учрашувда икки томонлама муносабатлар, шунингдек, олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишда ҳамда савдо-иқтисодий, инвестициявий, инновацион, транспорт-логистика, агросаноат, илмий-техник соҳаларда истиқболли лойиҳаларни илгари суришда, таълим ва маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтиришда икки мамлакат парламентларининг фаол иштирокига оид долзарб масалалар кўриб чиқилди.