Эронлик компаниялар Ўзбекистоннинг қурилиш саноати Халқаро кўрмгазмасида қатнашмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i47896-Эронлик_компаниялар_Ўзбекистоннинг_қурилиш_саноати_Халқаро_кўрмгазмасида_қатнашмоқда
Тошкент шаҳрида Эрон иштирокидаги Ўзбекистоннинг қурилиш ва мебель саноати Халқаро 7- чи кўргазмаси иш бошлади.
(last modified 2019-10-03T14:22:32+00:00 )
октябр 03, 2019 19:22 Asia/Tashkent
  • Эронлик компаниялар Ўзбекистоннинг қурилиш саноати  Халқаро кўрмгазмасида қатнашмоқда

Тошкент шаҳрида Эрон иштирокидаги Ўзбекистоннинг қурилиш ва мебель саноати Халқаро 7- чи кўргазмаси иш бошлади.

Кеча бошланган ушбу кўргазма жума кунига қадар давом этади.

 Ўзбекистондаги Эрон ислом жумҳурияти элчихонаси атташеси Ғуломҳусейн Иброҳимий  ҳам кўргазмадаги эронлик маҳсулотлар марказларига ташриф буюрди.

Тошкент шаҳрида ўтказилаётган  Ўзбекистоннинг қурилиш ва мебель саноати Халқаро 7 чи кўргазмасида  дунёнинг 50 мамлакати жумладан Эрон ислом жумҳурияти, Италия, Жанубий Корея, Хитой, Россия, Қозоғистон, Туркия, Украина ва Ўзбекистон компаниялари иштирок этишмоқда.