Ўзбекистон президенти Тожикистон Олий Мажлиси Вакиллар палатаси раисини қабул қилди
Шавкат Мирзиёев 7 октябрь, душанба куни Тожикистон Олий Мажлиси Вакиллар палатаси раиси Шукуржон Зуҳуров бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Тожикистон парламенти делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи қардош мамлакатлар ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари мустаҳкамланиб бораётганининг ёрқин далилидир деб келтирган Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.
Учрашувда ўзаро алоқалар барча даражаларда фаоллашгани қайд этилди. Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш мақсадида қўмиталар ва парламентлараро гуруҳлар даражасида яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.
Учрашув сўнгида Шукуржон Зуҳуров Тожикистон парламенти қардош икки мамлакат ва халқ манфаатлари йўлида дўстлик ва стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга ҳар томонлама кўмаклашишга тайёр эканини билдирди.
Эслатиб ўтамиз кеча шунингдек Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Тожикистон парламенти қуйи палатаси ўртасида парламентлараро ҳамкорлик тўғрисида тарихда илк битим имзоланди.