Туркиялик депутат уйида вафот этган Нодира Қодирванинг адвокати истеъфо берган
Туркиялик депутат Ширин Уналнинг уйида ўз жонига қасд қилган деб тахмин қилинаётган ўзбекистонлик Нодира Қодированинг оилавий вакили адвокат Мужде Тозбей Эрден истеъфога чиққан.
Дарё сайтига кўра, Адвокат Тозбей Эрден ўз баёнотида Нодира Қодированинг оиласи билан турлича қарашларга келиб қолгани сабабли бу ишдан воз кечганини айтган.
Сизга маълумки, Нодира 23 сентябрь куни депутат Ширин Уналнинг уйида ўз жонига қасд қилган деб айтилган эди. Унинг оиласи 25 сентябрда етиб келгач, ўша кундан бошлаб Нодира Қодирова ишини зиммамизга олдик.
Ушбу даврда Нодиранинг дўстлари, ҳамкасблари ва кенг жамоатчиликнинг кўмаги билан биз Нодиранинг шубҳали ўлими учун курашдик ва терговнинг ёпилишига йўл қўймадик.
Аммо биз ушбу босқичда истеъфога чиқиш заруриятини ҳис қилдик, чунки Нодиранинг оиласи билан қарашларимиз турлича эди.
Энди биз фақат Нодира оиласининг адвокати эмас, балки Нодира ва Нодира сингари зулмат қурбони бўлган аёллар учун курашишни давом эттирамиз.
Мужде Тозбей Эрден, Болалар ва аёллар биринчи номли ассоциация раҳбари, ҳуқуқшунос