Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловида иштирок этадиган барча номзодлар маълум бўлди
2016 йилнинг 4 декабрь санасида ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президентлиги учун бўладиган сайловда иштирок этадиган номзодлар номи маълум бўлди. Бу ҳақда Кун. уз сайти хабар берган.
Унга кўра:1. Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан - Шавкат Мирзиёев;2. Ўзбекистон халқ демократик партиясидан – Ҳотамжон Кетмонов;3. “Адолат” социал-демократик партиясидан – Наримон Умаров;4. “Миллий тикланиш” демократик партиясидан - Сарвар ОтамуродовЎзбекистон Республикаси Президентлигига ўз номзодини илгари сурган.
Эслатиб ўтамиз: бундан аввалроқ “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9, 14-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қабул қилган эди. Шунингдек, Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон республикаси президенти сайловини ёритиш бўйича республика матбуот марказини тузиш ҳақида қарор қабул қилган.