Россиянинг Владивосток шаҳридаги ёнғинда 4 ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Россиянинг Владивосток шаҳридаги қабристонда 24 октябрга ўтар кечаси ёнғинда 4 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани айтилади.
Ёнғин қабристондаги икки қаватли хўжалик биносида юзага келган ва ёнғинни ўчирган ўт ўчирувчилар ҳодиса жойида уч кишининг жасадини топган.
Дарё сайтига кўра, 24 октябрь, пайшанба куни юз берган мазкур ёнғин оқибатида Бухоро вилоятидан келган уч нафар Ўзбекистон фуқароси О.Ж., К.Т. ва Ж.Б. вафот этган.
Консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар ҳал қилинганидан сўнг, 26 октябрь, шанба куни мазкур уч фуқаронинг жасадлари «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг «Владивосток—Тошкент» йўналишидаги рейси билан Ўзбекистонга олиб келинган.
Шунингдек, 27 октябрь куни Владивосток шаҳри болалар касалхонасида соғлиғи ҳолатининг ёмонлашгани сабабли яна бир Ўзбекистон фуқароси И.Б. вафот этган.