31 октябрь Россия Хавфсизлик Кенгаши котиби Ўзбекистонга келади
октябр 30, 2019 14:02 Asia/Tashkent
Эртата 31 октябрь РФ Хавфсизлик Кенгаши котиби Никоалй Патрушев Тошкентга келади.
Қалампир сайтига кўра, Патрушев иштирокида хавфсизлик Кенгаши йўналиши бўйича Ўзбекистон-Россия маслаҳатлашувлари бўлиб ўтади. Унда Афғонистон билан чегара мавзуси ҳам муҳокама қилинади.
Патрушев Ўзбекистонга келишдан олдин 30 октябрь куни расмий ташриф билан Тожикистонга боради.
Патрушев бошқа мамлакатлардаги ҳамкасблари билан мунтазам равишда хавфсизлик бўйича икки томонлама маслаҳатлашувлар ўтказиб туради.
Ёрлиқ