Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Бош вазирини қабул қилди
(last modified Fri, 01 Nov 2019 10:52:08 GMT )
ноябр 01, 2019 15:52 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Бош вазирини қабул қилди

Бугун Ўзбекистон президенти шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Тошкентга ташриф буюрган Қозоғистон Республикаси бош вазири Асқар Мамин билан учрашди.

Кун. сайтига кўра, Шавкат Мрзиёев қардош мамлакатлар раҳбарларининг мунтазамлик касб этган ва ишончга асосланган учрашувлари ҳамда уларнинг натижасида эришилган келишувлар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарини, стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга хизмат қилганини мамнуният билан қайд этди.

Асқар Мамин Ўзбекистон Республикаси президентига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Қозоғистоннинг биринчи президенти - Элбоши Нурсултон Назарбоев ва президент Қосим-Жомарт Тўқаевнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Учрашувда конструктив сиёсий мулоқот йўлга қўйилгани, ўзаро савдо ҳажми ортиб, инвестиция, банк-молия, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик кенгайиб бораётгани алоҳида таъкидланди. Ўзбекистонда ўтаётган Қозоғистон йили доирасида ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувлар фаоллашди, дейилади хабарда.

Бундан олдин, 2 ноябрь куни Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг Тошкентда бўлиб ўтадиган мажлисида иштирок этиши эълон этилганди.

 

Ёрлиқ