Россия Бош вазири Дмитрий Медведев Ўзбекистонга келди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i48405
Бугун Дмитрий Медведев ШҲТга аъзо давлатлар Бош вазирлари йиғилишида қатнашиш мақсадида Тошкентга келди.
(last modified 2019-11-01T15:04:43+00:00 )
ноябр 01, 2019 20:04 Asia/Tashkent
  • Россия Бош вазири Дмитрий Медведев Ўзбекистонга келди

Бугун Дмитрий Медведев ШҲТга аъзо давлатлар Бош вазирлари йиғилишида қатнашиш мақсадида Тошкентга келди.

Дарё сайтига кўра, Тошкентда 1—2 ноябрь кунлари ўтадиган нуфузли анжуманда ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгаши кун тартибидаги долзарб масалалар, шунингдек, ташкилот доирасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Мажлисда ҳукумат раҳбарлари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашади.

Музокаралар якуни бўйича ШҲТ доирасидаги муносабатларни янада кенгайтиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.