ноябр 02, 2019 13:03 Asia/Tashkent
  • Дубай шаҳзодаси бир ой ичида иккинчи марта Ўзбекистонга келди (фото)

Дубай амирлигининг тахти вориси Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум октябрь ойида икки марта Ўзбекистонда бўлди.

Telegram’даги AviaSpotter каналининг маълум қилишича, Дубай ҳукуматига хизмат кўрсатувчи Dubai Royal Air Wing самолёти 31 октябрь, пайшанба куни Тошкентга қўнган.

Шайх Ҳамданнинг Instagram'га юклаган суратларига кўра, у «Tashkent City» ҳудудидаги «Hilton» меҳмонхонасига жойлашиб, пайшанба куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан учрашган. Шаҳзода, шунингдек, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев оиласи вакилларининг ҳам меҳмони бўлган.

Image Caption

Эслатиб ўтамиз, Дубай тахти вориси октябрь ойи ўрталарида ҳам Ўзбекистонда бўлиб, Навоий шаҳридан қарийб 50 километр узоқликдаги чўл ҳудудида лочинлар билан ов қилган эди.

Image Caption

Ёрлиқ