ШҲТ Бош вазирлари учрашувида якуний ҳужжатлар имзоланди
(last modified Sat, 02 Nov 2019 09:01:34 GMT )
ноябр 02, 2019 14:01 Asia/Tashkent
  • ШҲТ Бош вазирлари учрашувида якуний ҳужжатлар имзоланди

Ўзбекистон пойтахти Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарларининг учрашуви якунига кўра қатор халқаро ҳужжатлар имзоланган.

Кун. сайтининг хабар қилишича, делегация раҳбарлари Кенгаш йиғилиши якунларига кўра ШҲТ аъзо давлатларининг 2035 йилгача даврга мўлжалланган кўп томонлама савдо-иқтисодий дастури янги таҳрири, ШҲТнинг озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича дастурини амалга ошириш режаси ва темир йўл маъмуриятларининг ўзаро ҳамкорлик концепциясини имзолашди. Жами 14 та турли ҳужжатларга имзо чекилди. 

Ўзбекистон республикаси бош вазири Абдулла Арипов барча иштирокчиларга ўз миннатдорчилигини билдирди ва тадбирни якунлади. 

Ёрлиқ