ноябр 06, 2019 11:53 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Қозоғистн президенти қабулида бўлди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Танзила Норбоева Қозоғистон президенти Жомарт Токаев билан учрашиб мулоқот қилди.

Кун сайтига кўра, Қозоғистон раҳбари Танзила Норбоеванинг ташрифи парламентлараро алоқаларни ривожлантириши ва давлатлараро муносабатларга қўшимча туртки бериши туфайли катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

“Қозоғистон ва Ўзбекистон ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор бўлибгина қолмай, балки қатор масалаларда бир-бирини тўлдириб туради. Шунинг учун муваффақият қозонишимиз муқаррар. Боз устига, биз ҳамкасбим Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан ҳар жабҳада ҳамкорликни ривожлантириш учун фаол ҳаракат қилишга келишиб олганмиз”, – деди Қосим-Жомарт Тоқаев. 

Қозоғистон Президенти 2018 йилда савдо ҳажми 2,5 млрд долларга етганлигига ва шу йилнинг 9 ойи давомида ўтган йилги кўрсаткичдан ошиб кетганлигига урғу берди.

Ўз навбатида, Танзила Норбоева илиқ кутиб олганликлари учун миннатдорлик билдирди ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг табрик сўзини етказди.

5 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоеванинг Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси Дариға Назарбоева билан учрашганди.

Ёрлиқ