Эронлик компаниялар Тошкентдаги Халқаро тоғ-кон ва металлургия саноати кўргазмасида қатнашмоқда
Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган Халқаро Тоғ-кон ва металлургия саноати маҳслулотлари кўргазмасида эронлик компаниялар ҳам қатнашмоқда
Эронлик компаниялар иштирокида Тошкент шаҳрининг ЎЗ.экспо. марказ Халқаро кўргазмалар комплексида 14 чи MiningMetals Uzbekistan 2019) - Халқаро Тоғ-кон ва метталургия саноати маҳсулотларининг кўргазмаси иш бошлади.
Халқаро кўргазмада дунёнинг 16 мамлакати жумладан Эрон ислом жумҳурияти, Австрия, Белорус, Италия, Қозоғистон, Хитой, Жанубий Корея, Латвия, Польша, Россия, Туркия, Франция, Швеция, Эстония ва Ўзбекистондан 100 компания қатнашмоқда.
Бу Халқаро кўргазма, кон, металлургия ҳамда бу соҳа саноати заминасидаги экспертлар ва тадбиркорларни янги технология ва тажҳизотлар билан танишишлари учун шароит яратиб беради.
Халқаро Тоғ-кон ва металлургия саноати маҳсулотлари кўргазмаси 7 ноябрга қадар давом этади.