Шавкат Мирзиёев Алмазбек Атамбаев билан телефон мулоқоти қилди
сентябр 18, 2016 11:26 Asia/Tashkent
Шавкат Мирзиёев Алмазбек Атамбаевни туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 17 сентябрь куни Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда, Қирғизистон раҳбари матбуот хизматига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Суҳбатда Шавкат Мирзиёев Алмазбек Атамбаевни туғилган куни билан қутлаб, унга мустаҳкам соғлик ва давлат фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Шунингдек, томонлар икки давлат ўртасидаги муносабатлар ҳолати ва истиқболини ҳам муҳокама қилди.